Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорликда “Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш жараёни” мавзусида онлайн ўқув семинари ўтказилмоқда.
11.12.2020 | scis.uz

 

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорликда “Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш жараёни” мавзусида онлайн ўқув семинари ўтказилмоқда.

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4165-сонли қарори билан тасдиқланган 2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикада атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси (хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш) ва 2019 йил 16 октябрдаги ПҚ-4492-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ядро технологияларини ва ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясига (техник ҳамкорлик дастури доирасида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан ҳамкорлик қилиш) мувофиқ жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва МАГАТЭ билан ҳамкорликда “Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш жараёни” мавзусида онлайн ўқув семинари ўтказилди.

     Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикасида ядровий энергетика дастури инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби бўйича МАГАТЭ талаблари ўрганилди.

     Мазкур вебинарда МАГАТЭ томонидан ядро хавфсизлиги Департаменти етакчи экспертлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Фанлар академияси Ядро физика институти, “Ўзатом” агентлиги мутахассилар иштирок этишди.

         Мазкур тадбир республикамизнинг ядро-энергетикаси дастурида иштирок этувчи вазирлик ва идораларда ушбу соҳада лицензиялаш жараёнига масъул бўлган ходимлар учун мўлжалланган бўлиб, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби юзасидан МАГАТЭнинг йўриқномалари, кўрсатмалари ва бошқа ҳужжатларида белгиланган талабларни ўз иш жараёнида қўллаш бўйича тавсиялар ва презентация шаклида маълумотлар берилди. Томонлар ўзларига янги бўлган йўналишлар бўйича маълумотларни савол-жавоб тарзида амалга оширлаётган жараён орқали олишди.

        Тадбир давомида томонлар мамлакатимизда МАГАТЭ ҳамкорлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар ва ўзаро муносабатларни келажакда ривожлантириш режаларини муҳокама қилдилар.